“Жадидлар изидан” кўрик-танлови
Куни кеча Жиззах шаҳридаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги Ижод мактабида “Жадидлар изидан” республика кўрик-танловининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу танловда иштирок этиш учун Жиззах вилояти бўйича 10 минг нафардан ортиқ ўқувчидан онлайн ариза тушган бўлиб, танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар “Бошқотирма”, “Савол-жавоб” ҳамда “Асарлар таҳлили” шартлари бўйича жадид намояндаларининг ҳаёти ва ижоди ҳақида билимларини синовдан ўтказади.
[gallery-20450]
Танловнинг тантанали ёпилиш маросимида Жиззах вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Санобар Суярова сўзга чиқиб, танловда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган барча ўқувчиларни самимий қутлади.
Биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган ўқувчиларга фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек, барча танлов иштирокчилари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),
ЎзА мухбирлари