Жадид миллий матбуотида аждодлар меросининг ёритилиши (+видео)
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида жадид миллий матбуотида аждодлар меросининг ёритилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
Ўзбек матбуоти Туркистон тарихидаги жадидчилик ҳаракати билан жуда табиий боғланади. Аслида жадидчилик анча чуқур, мураккаб, зиддиятли, айни дамда, янгиликларга, эзгу орзу-ниятларга, амалий фаолиятларга тўла бир ижтимоий-сиёсий, адабий-маърифий ҳаракатдир.
“Ҳақиқат очиб сўзлашдадир” тамойилига асосланган жадид матбуотидаги ҳақ сўзнинг, ҳақиқат сиёқининг кундалик ҳаётга, одамларга, жамиятга таъсири кучли бўлди. Вақтли матбуот одамларнинг ижтимоий ҳаётига фаол аралашмоғи ва дунёдан бохабар бўлмоғи учун заруратга айланди. Бошлаб газеталар ойда бир бора базўр чиқди; аста-аста ҳафталик ва кунлик нашрлар шиддат билан одамлар орасига кириб борди; саҳифаларидаги мақола ва маълумотлар маънавий эҳтиёж тусини олди.
Дараҳақиқат, миллат маънавиятини ислоҳ этиш, одамларни маърифатли қилиш, оламга очиқ назар билан боқишга ўргатиш ва лоҳас-мудроқ тафаккурни уйғотишнинг энг асосий омили сифатида жадид муҳаррирлари матбуотнинг қадрини баланд кўтарди.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9ZcPpsn3Dgs" title="Jadid milliy matbuotida ajdodlar merosining yoritilishi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА