Ижтимоий ходим — халқ хизматчиси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига кўрсатиладиган манзилли ижтимоий ёрдам қамрови тобора амалий самарадорлик касб этиб бормоқда. Буни Сурхондарё вилоят марказидан 230 км узоқликдаги олис тоғли қишлоқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Сариосиё туманида 3 мингдан ошиқ аҳоли истиқомат қилувчи “Хуфар” МФЙ ижтимоий ходими Саидкамол Раҳимов ҳозирга қадар 15 нафар кўмакка муҳтож фуқаронинг оғирини енгил қилишга муваффақ бўлди.
[gallery-21745]
Жумладан, маҳалладаги Фарзона Боборажабова 1-гуруҳ ногирони бўлиб, оилавий шароити сабаб ногиронлик аравачаси олишга имконияти етмас эди. Саидкамол Раҳимовнинг ташаббуси ва кўмаги билан Фарзона электрон ногиронлик аравачаси ҳамда қўлтиқ таёқ билан таъминланди. Яна бир 1-гуруҳ ногиронлиги бор Хўжаназар Фархуллоевга ҳам мана шундай аравача берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА