Италияда кутилмаганда Этна вулқони уйғонди
Куни кеча Италия миллий геофизика ва вулқоншунослик институти жануби-шарқий кратерда 3 минг метр баландликда вулқон отилганини қайд этди, деб хабар тарқатди Euronews.com.
Лава оқоваларини маҳаллий аҳоли ҳам кузатиш имкониятига эга бўлган. Орадан бир неча соат ўтгандан кейин Этна фаоллиги сусая бошлаган. Бироқ Сицилия осмонида қуюқ тутун ва кул пайдо бўлгандан кейин, Катания аэропорти фаолиятини тўхтатган. Одатда мазкур аэропорт бир кунда 200 га яқин рейсларга хизмат кўрсатарди.
Июнь ойида Филиппинда ҳам энг фаол саналган Майон вулқонидан лава ва заҳарли газ отила бошлаган эди, Гавайи оролида эса уч ойлик уйқудан кейин Килауэа вулқони қайта уйғонди.