IT-паркнинг резидентлари ва хизматлар тури ортмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки қурилишига 2019 йил 20 ноябрда тамал тоши қўйилган бўлиб, ҳозиргача бу ерда 20, 22, 25 қаватли бинолар ва конференция зали қуриб битказилди.
Ушбу IT-паркнинг резидентлари, хизматлар тури ҳам кўпайиб бормоқда. Жорий йилнинг 6 ойида улар томонидан 53 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинган. Йил якунигача бу кўрсаткич 100 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.
IT-паркда қурилиш 2 босқичда олиб борилмоқда. Бу ерда жами 17 та иморат барпо этилади. Соҳадаги ташкилотлар, университет, коворкинг маркази ўзаро узвий фаолияти йўлга қўйилади. Мажмуа ҳудудида хизмат уйлари, меҳмонхона, кафе ва ресторанлар, дўконлар, спорт майдони, дам олиш жойлари ҳам жой олади.
[gallery-8562]
Аъло АБДУЛЛАЕВ олган сурат), ЎзА