“IT-Park”да 500 нафар ёш иш билан таъминланади
Бухорода “Bukhara City” мажмуаси барпо этилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Бухороагрокластер” масъулияти чекланган жамияти томонидан IT-Park қурилиши бошланди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 21 миллион АҚШ долларини ташкил этади. “IT-Park” 2021 йилнинг тўртинчи чорагида фойдаланишга топширилади.
Қурилиш лойиҳасига кўра “IT-Park” иккита бинодан иборат. Унда мониторинг ва ситуацион марказ, сервер хоналари билан бир қаторда 250 ўринли конференц зал, 150 ўринли мажлислар зали ҳамда қишки боғни ўз ичига олган 160 ўринли беш юлдузли меҳмонхона қурилмоқда.
Мазкур лойиҳа ёш истеъдод эгаларининг салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини беради. Мажмуа қурилиб фойдаланишга топширилгандан сўнг, 500 нафар ёшлар иш билан таъминланади.
IT-Park марказида дастурлар орқали 1,3 миллион АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотни чет элга экспорт қилиш имконияти ҳам яратилмоқда.