Исроил, Миср ва ЕИ ўртасида меморандум имзоланди
Исроил, Миср ва Европа Иттифоқи Исроил газини Миср орқали Европага етказиб бериш бўйича келишувга эришди.
Бу ҳақда Исроил энергетика вазири Карин Элхарарга таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. Хабарда бугун мамлакатлар Исроилдан Европага газ экспорти бўйича англашув меморандуми имзолагани қайд этилган.
Шунингдек, имзолаш маросими Қоҳирада бўлиб ўтган. Учрашувда Миср ва Исроил энергетика инқирозини ҳал қилишга ёрдам бериш ҳамда Европа билан газ бўлишиш мажбуриятини олган.
Қолаверса, шартнома уч йил муддатга амал қилади, шундан сўнг у автоматик равишда яна икки йилга узайтирилади, – дейилади “ТАСС” хабарида.