Исроил-Италия зиддияти: Ливан масаласи дипломатик кескинликни кучайтирди
Исроил Италия элчисини чақиртириб, Рим томонидан билдирилган танқидларга расмий эътироз билдирди. Бу ҳолат Италия ташқи ишлар вазири Антониу Тажaни Бaйрутга ташрифи давомида Исроил ҳаракатларини “қабул қилиб бўлмас” деб баҳолагани ортидан юзага келди. У тинч аҳолига таъсир кўрсатаётган ҳужумларни қоралаб, зудлик билан мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигини айтган.
Таъкидланишича, Тажани Бaйрут шаҳрида Ливан раҳбарияти билан учрашиб, мамлакатга нисбатан қўллаб-қувватлов билдирган. Шу билан бирга, у янги кескинлашув бутун минтақа барқарорлигига таҳдид солишини қайд этди. Унинг фикрича, вазиятни назоратдан чиқармай туриб, сиёсий ечим топиш устувор вазифа бўлиб қолмоқда.
Кескинлик “Ҳизбуллоҳ” томонидан амалга оширилган ракета ҳужумларидан кейин авж олган. Жавоб тариқасида Исроил кенг кўламли зарбалар ва қуруқликдаги ҳаракатларни бошлади. Расмийлар жангариларга зарба берилганини айтмоқда, аммо маҳаллий аҳоли орасидаги талафотлар халқаро хавотирларни кучайтирди.
Аввал Италия ҳам Исроил элчисини чақиртириб, БМТ тинчликпарварларига нисбатан ўқ узилгани бўйича изоҳ сўраган эди. Бу ҳолат икки ўлка ўртасидаги муносабатлар тоборо таранглашаётганини кўрсатмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА