Исроил Ғарбий Соҳил бўйлаб назоратни кучайтирдими?
Сионистик режим кучлари Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонлик ҳаракатини кучайтириб, босиб олинган ҳудудлардаги шаҳар ва қишлоқларга тез-тез ҳужум уюштирмоқда, деб ёзди “IRNA news”.
Хусусан, манба Исроилнинг Салфит шаҳри шимоли-ғарбида жойлашган Дайр Истияда содир бўлган ҳолат ҳақида берган маълумотга кўра, ҳарбийлар аҳоли уйларига бостириб кириб, ўнлаб одамларни ҳибсга олган ва номаълум манзилга олиб кетган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари фаластинликларнинг қўллари боғланган, қўшин қуршовида қолган ҳолати акс этган видео лавҳаларни тарқатди.
Исроил аскарлари ва кўчманчилар сўнгги 15 ой ичида уюштирган ҳужумлар оқибатида камида 847 маҳаллий аҳоли вакили ҳалок бўлди, 6700 га яқин одам жароҳат олди. Ғарбий Соҳилда 14 300 фаластинлик ҳибсга олинди.