Исроил Эрон ҳудудига зарба бергани айтилмоқда
Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац маълум қилди, дея хабар бермоқда “Reuters“ нашри.
“Fars” ахборот агентлиги хабарига кўра, Теҳронда учта портлаш содир бўлган.
Кацнинг фикрича, яқин вақт ичида Исроилга Эрон томонидан ракеталар ва дронлар ҳужуми бўлиши мумкин.

Айни пайтда Исроил бўйлаб мактаблар ёпилди, аҳолига уйдан туриб ишлаш тавсия этилди, шунингдек, мамлакатда оммавий йиғилишлар ҳам тақиқланди.

Ҳозирча Эрон расмийлари Исроилнинг Теҳронга уюштирилган зарбаларига муносабат билдирмади.
Ў.Алимов, ЎзА