Исроил: Эрон ҳарбий раҳбарияти йўқ қилингани эҳтимоли кучли
Исроил ҳужуми натижасида Эрон ҳарбий раҳбарияти, жумладан Бош штаб бошлиғи, шунингдек етакчи ядро олимлари ҳалок бўлгани эҳтимоли бор, дея хабар тарқатди Исроилнинг “Ynet” портали ушбу мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб.
Аввалроқ Исроил армияси Эрондаги ядровий дастур ва ҳарбий объектлар билан боғлиқ ўнлаб нишонларга зарба бергани маълум қилинганди.
Эрон оммавий ахборот воситалари ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси манбалари тасдиқлашича, Қуролли кучлар штаби бошлиғи Бағирий ҳам ҳаётдан кўз юмган.
Сўнгги хабарларга кўра, Ислом Республикаси Олий раҳбари Ҳуманаий буйруғига кўра, Ҳабибуллоҳ Сайёрий Қуролли кучлар штаби бошлиғи, собиқ ички ишлар вазири Воҳидий эса Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бош қўмондони этиб тайинланган.