Испаниялик ижодкорлар Бухорода
Испаниянинг “El Mundo” журнали, “Viajes National Geographic”, “El Periodico Catalaunya”, “HOLA Viajes” нашриёти, “ABC” ва “Revista Viajar” ҳамда “La Razon” сайёҳлик нашриёти ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат ижодий гуруҳ кўҳна ва боқий Бухорода бўлиб, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга киришди.
Жумладан, испан оммавий ахборот воситалари вакиллари Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини Европа давлатларида оммалаштиришга бағишланган медиаконтентлар, мақолалар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ҳамда испан нашрларида кенг ёритишни мақсад қилган.


Ижодкорлар эски шаҳардаги мавжуд тарихий обидалар, муқаддас қадамжоларда бўлиб, тарғибот материалларни тайёрлашди. Айниқса, бухоролик ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар уларда катта қизиқиш уйғотди.
Мазкур лойиҳа Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан амалга оширилмоқда.


Зариф Комилов, ЎзА мухбири.