Ислом Каримов хотираси, ташқи савдо ўсиши ва ёшлар ғалабаси - Қисқа хабарлар(+видео)
Бугунги “Қисқа хабарлар” дастурида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёд этилгани, мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси 49,5 миллиард долларга етгани, янги ўқув йили бошлангани ҳамда хориждан Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келаётганлар сони 2,5 баробар ошгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Ўзбекистон U20 терма жамоасининг Бангладеш устидан қозонган ғалабаси, мамлакатимизнинг уч футбол клуби иштирокидаги халқаро ўйинларга ҳакамлар тайинлангани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Ўзбекистонда ва халқаро майдонда юртимиз билан боғлиқ рўй бераётган энг муҳим воқеаларни биз билан кузатиб боринг.
Нозимбек Мардонов, Искандар Исматов, ЎзА