ИСЛОҲОТ ВА САМАРА: чорва парваришга, ветеринария эса эътиборга муҳтож
Жорий йилнинг ўтган ойларида вилоятда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши 86 отар, 136 қўш-қўтонлар, 152 қирқим пунктида дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди.
Бухоро вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари 187 минг аҳоли хонадони, 350 деҳқон ва фермер хўжалиги, 18 қишлоқ хўжалиги корхонасида ҳайвонларда учрайдиган юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эпизоотик тадбирлар ўтказиб, тарғивот-ташвиқот ишларини олиб борди.
Жорий йилнинг ўтган ойларида вилоятда Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигига қарши 86 отар, 136 қўш-қўтонлар, 152 қирқим пунктида дезинфекция ва дезинсекция тадбирлари ўтказилди.
– Бу жараёнда ҳайвонлар касалланишининг олдини олиш, уларни даволаш усуллари баён этилган тарқатма материаллар ҳам улашилди, – деди вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Н.Собиров.

–Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори асосида уй ҳайвонлари қутуриш, куйдирги, оқсил, нодуляр дерматит касаллигига қарши эмланиб, клиник кўрикдан ўтказилди.
Бу каби тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш учун ветеринария ходимларига шароитлар яратиб берилмоқда. Жумладан, маҳаллий бюджет ҳисобидан вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси туман ва шаҳар бўлимлари, ветеринария участкалари эмлама воситаларини сақлаш учун музлатгичлар, махсус автомат шприцлар, музлатилган наслли буқа уруғларини сақлаш идишлари билан таъминланди.
Ариқ қазимасанг, отизга сув чиқмас, деганларидек, кўрилган чора-тадбирлар бугун яхши самара бермоқда. Ҳамкорликдаги ишлар қўр олмоқда. Жорий йилда вилоятдаги ветеринария, чорвачилик йўналишидаги ва бошқа тегишли ташкилотлар давлат ветеринария назорати остидаги 332,1 тонна жун, 55,1 тонна ипак, 46 тонна тариқ, 1500 тоннага яқин пахта чиқитидан тайёрланган ем маҳсулотини, шунингдек, тухум, жўжаларни Россия, Хитой, Тожикистон, Афғонистонга экспорт қилишда амалий ёрдам кўрсатди.
Зариф Комилов, ЎзА