Ишсиз ёшлар қўллаб-қувватланмоқда
Бугунги кунда юртимизнинг барча ҳудудларида “Сайхунобод тажрибаси” асосида ҳар бир маҳаллада 5-7 тагача камбағал, даромадли меҳнат билан шуғулланишга иштиёқи бор хонадон танлаб олиниб, улар қўллаб-қувватланмоқда. Маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари масъуллари жойлардаги ҳоким ёрдамчилари кўмагида сараланган хонадонларда даромад манбаини яратиш, томорқа маданиятини шакллантиришга эътибор қаратишмоқда.
Кармана туманидаги Боғишамол маҳалласида истиқомат қилувчи Асадбек Облобердиев ҳам ўз даромадига эга бўлишни мақсад қилган ёшлардан бири. У 2019 йилда касб-ҳунар коллежини тамомлаган. Аммо ихтисослиги бўйича иш тополмаган эди. Чорвачиликка қизиққани боис ҳовлисида 5-10 та қўй боқиб келарди. Банк ходими ва ҳоким ёрдамчиси томонидан ўрганишлар давомида парандачилик ва чорвачиликни ривожлантириш мақсади борлигини билдиргач, унга “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Навоий минтақавий банк хизматлари офиси томонидан 15 миллион кредит берилди.
[gallery-16991]
– 2019 йилда Техника коллежини битирганман. Ҳозиргача ишсиз эдим, – дейди Асадбек. – Банк томонидан кредит ажратилди. Кредитдан фойдаланган ҳолда чорвачилик ва парандачиликни ривожлантириш мақсадида ўзимни ўзим банд қилаяпман. Иккита сигирим бор. Ҳозир сигирларим кунига 15-16 литр сут бермоқда. 100 та товуқ ҳам олдим. Товуқлар тухум бериш арафасида. 2 сотих ер майдони бор. Унда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни режалаштирганман.
Ҳозир ерга қадалган каротошка уруғлари бир текис униб чиққан бўлса, узум кўчатлари ҳам ҳосилга кирмоқда. Шунингдек, Асадбек қўй ва ўрдаклар ҳам парваришламоқда.
Хуллас, чорвачилик орқали ўзини-ўзи банд қилган қаҳрамонимиз келгусида фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/WM881gVl5X4?si=4KjXfcfoB9jxHcTU" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>А.Бўриев, С.Аслонов (сурат,видео),
ЎзА мухбирлари