Ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Совжиронбобо маҳалласида ҳоким ёрдамчиси Муҳиддин Қорақулов кўмагида 98 нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.
– Маҳалламиз драйвери деҳқончилик ва чорвачилик ҳисобланади, - дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳиддин Қорақулов. – Ишсизликни бартараф этишда фуқароларни касб-ҳунар марказларида ўқитиш, ижарага ер бериш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан фойдаланиш яхши самара бермоқда. Хусусан, фуқаро Фурқат Хуррамов 100 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, 20 турдаги туникабонд ва 50 турдаги брусчатка ишлаб чиқариш ва ўрнатиш фаолиятини йўлга қўйди. Натижада 14 нафар хориждан қайтган ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ишчи ходимларига 5-6 миллион атрофида маош бераётган тадбиркорнинг ойлик даромади 120 миллион сўмни ташкил этади.
[gallery-19693]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА