Қишлоқ стадиони реконструкция қилинмоқда
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида ёшларни спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фарғона тумани Шоҳимардон қишлоғида ёшларни спортга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Айни кунларда самарали спорт машғулотлари учун қулайлик яратиш мақсадида қишлоқ стадионида реконструкция ишлари бажарилмоқда.
Таъмирлаш ишларидан сўнг спорт масканида 600 нафар ёш бокс, волейбол, баскетбол, белбоғли кураш, қўл тўпи, футбол, стол тенниси, таэквандо, муайтай билан мунтазам шуғулланиши учун кенг шароит яратилади.


