Қишлоқ аҳлига беғараз ёрдам
Навоий кон-металлургия комбинати томонидан бугунги синовли кунларда аҳолига яқиндан кўмак беришга қаратилган кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий кон-металлургия комбинати томонидан бугунги синовли кунларда аҳолига яқиндан кўмак беришга қаратилган кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Айни кунларда комбинат ташаббуси билан 50 та сув чиқариш мосламасини Кармана туманида яшовчи кам таъминланган оилалар хонадонларига ўрнатиб бериш ишлари олиб борилмоқда.
Баҳорнинг илк кунлари экин экиш ва уни парваришлаш учун ғанимат дам. Астойдил ҳаракат қилинса, 5-6 сотих томорқани оиланинг қўшимча даромад манбаига айлантириш мумкин. Айниқса, қишлоқ аҳолиси буни амалда исботламоқда. Улар томорқа маданиятига эътибор бериб, оиласини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаяпти. Ҳаво ҳарорати тобора исиб бораётган шу кунларда аҳоли томорқаларидаги экинлар оби-ҳаётга эҳтиёж сезмоқда. Ниҳолларни оби-тобида суғориш деҳқончиликнинг муҳим талабидир.
Буни билган аҳолининг кўпчилиги аллақачон томорқаларини суғориш имкониятини яратиб олган. Аммо улар орасида бундай имкониятларга эга бўлмаган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас. Бундай эҳтиёжни инобатга олган комбинат маъмурияти томонидан Навоий машинасозлик заводида сув чиқариш мосламасини тайёрлаб, аҳолига етказиб беришга қарор қилинди. Айни пайтда корхона мутахассислари сув муаммоси долзарб бўлган маҳаллалар аҳлига ушбу мосламани ўрнатиб бермоқда.
– Комбинат маъмурияти маҳалламиз учун сув чиқариш мосламасини ўрнатиб беришга келгани бизга чексиз қувонч улашди. Айни пайтда аҳоли хонадонларига ўрнатилган мосламалардан отилиб чиқаётган оби-ҳаёт экинларга ривож бағишлаяпти, — дейди “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғинида раиси Илҳом Ражабов.
Бундай хайрли ишда Навоий машинасозлик заводи, Уй-жой коммунал бошқармаси, Геология-қидирув экспедицияси каби бўлинмаларнинг мутахассислари иштирок этаётир. Жумладан, “Арғун” маҳалла фуқаролар йиғинидан Шукур Сувонов, Гулнор Темирова, Аваз Неъматов, Қобил Нуриллаев, Сойиб Зокиров, “Дўрмон” маҳалла фуқаролар йиғинидан Шерали Исломов, Жасур Туробов ва бошқа фуқароларнинг хонадонларига комбинат томонидан сув чиқариш мосламаси ўрнатиб берилди. Аҳоли бундан ниҳоятда хурсанд.

Абдумажид ЖЎРАЕВ,
НКМК бош директорининг матбуот котиби.