Қишда сандалнинг гашти бошқача
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг Чортоқ тумани Пешқўрғон қишлоғида яшовчи Илҳомиддин Эгамбердиев эл орасида обрў-эътибор қозонган нуроний отахонлардан.
Файз-баракали хонадон соҳиби Илҳомиддин ота маҳалланинг барча тадбирларида фаол. Маҳалладошларига йўл-йўриқ кўрсатади, қимматли маслаҳатлар беради.
Мавлуда ая билан фарзанду набираларини бир дастурхон атрофида жамлашни хуш кўрувчи отахон ҳаётидан мамнунликни “Қишда сандалнинг гашти ўзгача бўлса, умр қиши бўлган кексаликнинг ардоғи бошқача”, дея изҳор этди.
