Ишчи гуруҳ «Пскем ГЭС» қурилиш объектида
Куни кеча «Ўзбекгидроэнерго» АЖ бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида барпо этилаётган «Пскем ГЭС» қурилиш объектида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Танишув давомида жамият тизимидаги ташкилотлар, лойиҳа, қурилиш ва пудратчи корхоналар раҳбарияти ва масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда «Пскем ГЭС» қурилишининг тасдиқланган режа ва муддатларга мувофиқ олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Шунингдек, мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари таҳлил қилинди ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Маълумот ўрнида, «Пскем ГЭС» йирик объектлардан бири бўлиб, Тошкентдан шимоли-шарқда 120 км. масофада, Чорвоқ сув омборидан 45 км. тепада жойлашган. «Пскем ГЭС»нинг электр энергия имконияти 248 МВтни ташкил этади. Катталиги бўйича ушбу иншоот «Чорвоқ ГЭС»дан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА