Иш мароми сусайгани йўқ
Буни ёшу-кекса чуқур англаган ҳолда эртанги тинч, обод ҳаётга талпиниб, аҳил, иноқ яшамоқда.
Эл бошига иш тушганда
Сайёрамиз аҳли учун синовли дамлар бўлаётган шу кунларда сурхондарёликлар ҳам бир ёқадан бош чиқариб, юртимизнинг тезроқ бу офатдан қутилишига ўз ҳиссасини қўшишга интилаётир. Аҳамиятли жиҳати, мамлакатимизда бу балога қарши кўрилаётган чора-тадбирлар маҳсулот ишлаб чиқаришга умуман таъсир кўрсатаётгани йўқ. Аксинча, иш сифати ва самарадорлигини оширишга эришилмоқда. Масалан, бизнинг корхонамизда 1 минг 200 ишчи ва тикувчи икки сменада меҳнат қилиб, 80 га яқин турдаги болалар ва катталар кийим-кечаклари ишлаб чиқармоқда. Уларнинг меҳнат қилиши карантин талаблари асосида ташкил этилган. Шу мақсадда антисиптик воситалар, ҳимоя ниқоблари билан таъминланган. Санитария-гигиена қоидаларига қатьий амал қилинаётир.

Мавриди келганда айтишим керакки, жамоамиз бугун янада жипслашиб, меҳнат қилиш баробарида карантин муносабати билан ҳимоя ниқоби ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйди. Ҳар куни икки минг дона ниқоб тайёрланиб, бепул тарқатилмоқда.
Қадимда халқимизнинг бундан минг карра оғир кунларни бошдан кечиргани тарихдан жуда яхши маълум. Бу синовли кунлар бизни янада бирлаштириб, аждодлардан мерос қолган саҳавотпешалик, меҳр-оқибатлилик каби буюк фазилатларимизни кенг намоён этган ҳолда пандемияни хавотир ва саросималарсиз ўтказишга куч-қувват улашаётир. Давлатимиз томонидан кўрилаётган зарур чора-тадбирлар инфекциянинг юртимиздан тезда бартараф этилишига ишонч ҳиссимизни янада мустаҳкамламоқда.
Мансур ЎТАШЕВ,Термиз шаҳридаги
“ZIF TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти раҳбари.