Исабеков Серик Рисбек ўғлининг география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Ўзбекистонда атмосфера ёғинлари кимёвий ва изотоп таркибининг ҳудудий хусусиятлари» мавзусида
Исабеков Серик Рисбек ўғлининг 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё ихтисослигидан география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган «Ўзбекистонда атмосфера ёғинлари кимёвий ва изотоп таркибининг ҳудудий хусусиятлари» мавзусидаги диссертация иши ҳимояси Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.18/2025.27.12.Gr.02.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 17 апрель соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Бодомзор йўли 1-тор кўчаси, 72-уй, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг мажлислар зали.