“Ипак йўлида туризм” халқаро мулоқоти ўтказилди
2025 йил 3 июль куни Самарқандда Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг “Ипак йўлидаги туризм” (WTA Silk Road Dialogue) халқаро мулоқоти бўлиб ўтди.
Форум Туризм қўмитаси ва Бутунжаҳон сайёҳлик альянсининг (WТА) ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Хитой Маданият ва туризм вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда.
“Ипак йўли мулоқоти орқали ёрқин келажакни барпо этамиз” шиори остида ўтказилаётган тадбир дастури пленар мажлислар, давра суҳбатлари, B2B учрашувлар, тақдимотлар ва сессияларни ўз ичига олади. Тадбир иштирокчи мамлакатлар ўртасида янги ҳамкорликлар ўрнатиш ва сайёҳлик алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Зиёвуддин Нуридддин, ЎзА