Институтда ёшлар фестивали
Андижон давлат техника институтида Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши ҳамда вилоятдаги куч тузилмалари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестивалда Андижон вилоятидаги олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари, ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Фестиваль очилишида соҳибқирон Амир Темурнинг ибратли ҳаёти ва фаолияти, миллий давлатчилик асосчиси сифатидаги, инсоният тамаддунидаги ўрни ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, таниқли санъаткорлар, ижодкор талабалар ўз чиқишлари билан иштирокчиларга кўтаринки ва байрамона кайфият улашди.

“Янги Ўзбекистоннинг бахтли ёшлари” шиори остидаги ушбу фестиваль талаба ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда тарихимизга, миллий қадриятларимизга бўлган ҳурматини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фестивалнинг бир гуруҳ фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев, ЎзА мухбири.