Институтда бир гуруҳ журналистлар тақдирланди
Урганч давлат педагогика институтида 2024-2025 ўқув йили учун қабул масалалари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуман давомида институт ректори Феруза Мадраҳимова ва проректорлар томонидан олиб борилаётган фаолият юзасидан батафсил маълумот берилди.

Қайд этилганидек, 2024-2025 ўқув йили бўйича Урганч давлат педагогика институтига 19 та бакалавриат кундузги йўналиш, 9 та бакалавриат сиртқи йўналиш, 11 та магистратура босқичи йўналишлари ва 2025 йил январь ойидан 7 та ихтисослашган йўналиш бўйича 14 та таянч докторантурага квоталар ажратилган.

Анжуман сўнгида 27 июнь – Матбуот ва ОАВ ходимлари куни муносабати билан яқиндан ҳамкорлик қилаётган бир гуруҳ журналист ва блогерлар тақдирланди.
Гулноза Бобоева, ЎзА