Инсоният тарихида илк бор кексалар сони болалар сонидан ошиб кетди (+видео)
Дунё аҳолиси таркибида инсоният тарихида мисли кўрилмаган демографик ўзгариш юз берди. АҚШ Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ўзиб кетди.
Ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 71 фоиздан ортиғи туғилиш даражаси паст бўлган мамлакатларда яшамоқда. Бу тенденция энди фақат Европага эмас, балки Хитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Мексика ва Виетнам каби аҳолиси энг кўп давлатларга ҳам хосдир.
Шунингдек, тиббиётнинг ривожланиши ва турмуш шароитларининг яхшилангани боис одамлар аввалгидан узоқроқ умр кўрмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2060 йилга бориб дунёдаги кексалар сони қарийб 2 миллиардга (аҳолининг 20 фоизига) етиши мумкин. Ҳозирда ҳар ўн кишидан биттаси кекса ёшда бўлса, келажакда ҳар беш кишидан бири 65 ёшдан ошган бўлади.
Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА