Инсон ресурсларини ривожлантириш ва қонунчилик
Aндижон давлат университетида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Aндижон вилояти филиали томонидан бошқарма ва ташкилотларда инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими раҳбарлари учун навбатдаги малака ошириш курслари ўтказилди.
Уч кунлик ўқув-семинар давомида иштирокчиларга соҳа мутахассислари томонидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ҳамда “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, HRM.ARGOS.UZ тизими билан ишлаш, жамоа шартномаси ва бошқа қатор иш жараёнига дахлдор мавзуларда маълумотлар берилди.
Ўқув-семинарда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармалари ходимлари ҳам иштирок этди. Якунда иштирокчилар тест синовларидан ўтказилиб, сертификатлар тақдим этилди.
[gallery-12411]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА