Инсон қадри улуғ юртда муборак Наврўз (+видео)
Наврўзни улуғлаш – инсоннни улуғлашдир. Юртимизга баҳорий айём – Наврўз кириб келди. Элимиз дастурхонини тўкин, ҳаётини фаровон қилиш учун навбатдаги ҳаракатлар, мақсадлар олға сўриладиган аём юртимизда кенг нишонланмоқда. Пойтахтимиздаги “Янги Ўзбекистон боғи” бугун янада гавжум. Давлатимиз раҳбари иштирокида юртимиз ва хорижий мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирокида Наврўзи айём байрами тадбирлари ташкил этилди.
– Бу йилги Наврўз ҳар йилгиданда шукуҳли ва баракали келди. Стратегик мақсадларимиз такомиллашди. Кўзланган вазифалар ўз самарасини бера бошлади, – деди “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков.
Дарҳақиқат, бу айёмда табиат инсонни, ижод ижодкорни яшартиради. Шукроналик нафаси кезади.
– Халқимизнинг шодиёна кунларида кўп иштирок этамиз. Маънавий камолотини, шукроналик фикрларига гувоҳ бўлиб янада қувоняпмиз, – дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган актриса Саида Раметова. – Бугунги Наврўз тадбирлари гўзал айём Рамазон Ҳайити билан ҳамоҳанг келгани ҳам Яратганнинг марҳаматидандир.
Видеоси қуйида:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1wX6VJG2rAc" title="Inson qadri ulug` yurtda muborak Navro`z" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео),
ЎзА