Инсон ҳуқуқларини таъминлаш – устувор вазифа
2 март – Ўзбекистон БМТга аъзо бўлган кун
2 март – Ўзбекистон БМТга тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилинган кун. Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамда Жaҳон иқтисодиёти вa дипломaтия университети ҳамкорлигида “Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таьминлашнинг янги босқичи” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқлари соҳасига масъул тузилмалари вакиллари, ЖИДУпрофессор-ўқитувчилари,талабалари иштирок этган тадбирда Ўзбекистонбилан БМТ ўртасида тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлаш йўлидаги кўп йиллик ҳамкорлик натижасида қўлга киритилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари жорий йил 22 февраль куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида инсон ҳуқуқлари универсал қадрият эканига алоҳида эътибор қаратиб, “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси сифатида халқаро ҳуқуқнинг инсон ҳуқуқларига оид умум эътироф этилган принцип ва нормаларини қатъий ҳимоя қилади ва фаол илгари суради” дея таъкидлади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси янги демократик давлат сифатида Ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланганидан буён муҳим масалалар бўйича БМТ кўмагига таяниб келяпти.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова сўнгги йилларда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар тамонлама таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.Жумладан, 2017-2021 йиллармамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган 70 дан ортиқ қонунда инсон ҳуқуқлари устуворлиги қайд этилган.
[gallery-1348]
Омбудсман Президентимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясидаги нутқида Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этишдоирасида одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлганқийноқларга йўл қўйилмаслигини таъкидлаганига, мазкур вазифа давлат раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси ҳамда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам акс этганига эътибор қаратди.
–Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизм доирасида Вакил жамоатчилик аъзолари, ОАВ билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ижро этиш муассасаларига мониторинг ташрифларини амалга оширади, – деди Ф.Эшматова. –Парламентга ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга таҳлилий маълумот тақдим этиб борилади. Шунингдек, Омбудсман номига келиб тушган мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги таҳлили асосида депутат ва сенаторлар, қолаверса, ижро органлари вакиллари билан биргаликда сайёр қабуллар ташкил этилиб, муаммоларни жойида ҳал этиш амалиёти кучайтирилади. Энг муҳими, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда натижадорликка эришамиз.
Давра суҳбати сўнгида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорива профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган, Ўзбекистон кейинги йилларда илгари сураётган йирик халқаро ташаббусларга бағишланган тақдимот намойиш этилди.
Беҳрўз Худойбердиев.
ЎзА