Индонезияда қайиқ чўкиб кетди
Индонезияда балиқчи қайиғи чўкиб кетиши оқибатида 15 киши бедарак йўқолди, икки киши қутқарилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Жанубий-Ғарбий Папуа музофоти қидирув-қутқарув бошқармаси бошлиғи Монче Брури сўзларига таяниб, "Синьхуа" маълум қилди.
Ичида 17 киши бўлган қайиқ балиқ овлаш чоғида чўкиб кетган.Брурининг айтишича, икки экипаж аъзоси бошқа балиқчи қайиқ томонидан қутқарилган.
Қутқарувчилар ҳалокатга ноқулай об-ҳаво шароити ва қайиқнинг ҳолати сабаб бўлганини айтишмоқда.
М.Пирматова, ЎзА