Индонезияда 7 минг 200 йиллик қолдиқлар топилди
Индонезияда 7 минг 200 йиллик ёш аёлнинг скелети топилди, дея хабар бермоқда Detik веб-сайти.
Маълумотларга кўра, тадқиқотчилар ушбу одам қолдиғини тоалияликлар деб аталувчи овчи-йиғувчиларнинг қадимий гуруҳига тегишли эканини аниқлаган. Тоалияликлар Сулавеси шаҳрида яшаб ўтган.
Ўша пайтда аёл 17-18 ёшлар атрофида бўлгани айтилмоқда, қолдиқлар Индонезия археологлари томонидан 2015 йилда топилган. Кейинчалик 2015-2021 йилларда ушбу воқеа устида чуқур ўрганишлар ўтказилди ва бу давом этмоқда.