Ҳиндистонлик учувчилар Ўзбекистонда
Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий делегацияси Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф буюрди.
Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари ҳарбий делегацияси Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юртига ташриф буюрди.
Дастлаб меҳмонлар ўқув бинолари ва намунадаги авиация қуроллари билан танишиб, курсантларга малакали ўқитувчилар томонидан парвоз динамикаси, ҳавода ҳаракатларни бошқариш, тактика, радиоэлектрон жиҳозлар, авиация қуроллари, учиш аппарати ва двигателларни таъмирлаш каби ҳарбий фанлар ўтилаётганининг гувоҳи бўлди.
Ташриф давомида делегация аьзолари билим юрти музейи, маънавият ва маърифат маркази, кутубхона, спорт зали, ётоқхона ва бошқа ҳарбий объектларда бўлди. Шу билан бирга олий ҳарбий авиация билим юртида халқаро ҳамкорлик доирасидаги амалий ишлар ҳақида ҳам маълумотларга эга бўлди.
Маьлумот ўрнида айтишимиз жоизки, октябр-ноябр ойидан бошлаб, ушбу даргоҳда қўшни давлатларнинг ҳарбий билим юртлари курсантлари авиация мутахассислиги бўйича таълим олишади. Ҳозирда ўзбекистонлик бўлажак 15 нафар ҳарбий учувчилар Россия Федерацияси ва Ҳиндистондаги олий авиация билим юртида таҳсил олмоқда.

