Ҳиндистонлик ишбилармонлар Наманганда
Ҳиндистон Республикасининг Гужарот штати Агросаноат корпорацияси бошқарувчи директори Кармжит Сингх Рандхава бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига келди.
Ҳиндистон Республикасининг Гужарот штати Агросаноат корпорацияси бошқарувчи директори Кармжит Сингх Рандхава бошчилигидаги делегация Наманган вилоятига келди.
Учрашувда вилоятнинг қишлоқ хўжалиги ҳамда балиқчилик соҳаларидаги салоҳияти ҳамда Гужарот штати ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳиндистонлик ишбилармонлар вилоятдаги қишлоқ хўжалик экин майдонларини суғориш тизими ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари логистикасига ҳам катта қизиқиш билдирди.
Мулоқотда вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестициялар ҳамда янги технологиялар олиб кириш, етиштирилаётган ҳўл ва қуруқ меваларни, сабзавотларни Ҳиндистонга экспорт қилиш, шунингдек, шўрхок ерларни тозалашда техник, консультатив ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

