Индианада отишма юз берди
АҚШ Блумингтон шаҳри гавжум ҳудудида юз берган отишма туфайли камида беш киши жароҳатланди. Индиана университети яқинида юз берган мазкур воқеа юзасидан тергов давом этмоқда.
Ҳодиса оқибатида беш киши жароҳат олган, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги.
Маҳаллий вақт билан соат 12:25 атрофида анча оломон тўпланган Кирквуд кўчасида кузатилган воқеа жойига дарҳол полиция етиб келди.
Маҳкама бошлиғи Майк Дикхоф сўзларига кўра, жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Ҳозир уларнинг аҳволи барқарор. Аввалроқ тўққиз нафар жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди, кейинчалик рақам янгиланган.
Кузатув камераси тасвирида фожиага икки аёл ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлгани акс этган. Мунозара чоғи бир неча киши қуроллангани кўринган. Икки киши ўт очган. Ҳудудда ўқ қолдиқлари топилган. Полиция отишмада фақат эркаклар қатнашган, деб ҳисоблаяпти. Ҳозирча ҳеч ким ҳибсга олингани йўқ, тергов давом этяпти. Университет масъуллари отишма кампус ташқарисида содир бўлгани, ҳодисада талабалар иштирок этмаганини таъкидлаган.
Г.Сатторова, ЎзА