Имзо йиғиш жараёнлари давом этмоқда
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Президент сайловида иштирок этиш учун сайловчиларнинг имзоларини йиғишга киришди. Айни дамда партия вакиллари томонидан Тошкент шаҳри Сергели туманида имзоларни йиғиш жараёнлари юқори уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Партиянинг барча ҳудудий Кенгашларида партия вакиллари ва аъзолари, депутатлар, фаоллар иштирокида сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойларида амалга оширилмоқда.
ЎзА