Илмий-маърифий учрашув
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” мавзусида “Маърифат карвони” илмий-маърифий семинари бўлиб ўтди.
Лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида илгари сурилган стратегик ғоя ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, ҳудудларда келгуси тараққиётнинг устувор вазифаларини тарғиб қилишга қаратилган.
Семинар доирасида иштирокчилар билан учрашув ва очиқ мулоқотлар ташкил этилиб, юртимиз тараққиёти, халқимизнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлиги, миллий қадриятлар ҳамда тарихий меросимизни асраб-авайлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқотда, айниқса, ёш авлод олдида турган муҳим вазифалар, уларнинг билим ва салоҳиятини ошириш, мамлакат ривожига муносиб ҳисса қўшиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
[gallery-31467]
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутахассислардан батафсил жавоб ва тушунтиришлар олди.
Бундай илмий-маърифий учрашувлар жамиятда маърифат, ҳамжиҳатлик ва тарихий хотира туйғуларини мустаҳкамлаш, айниқса, ёшларни Ватан тараққиётига дахлдорлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА