Икки тилда сўзловчи бир халқ (+видео)
Республика тожик миллий маданий маркази раиси билан суҳбат
Сўнгги йилларда жадал ривожланаётган Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларида маданий-гуманитар алоқалар муҳим ўрин тутади. ЎзА мухбирининг Республика тожик миллий маданий маркази раиси Гуландом Субхонова билан мулоқоти айни йўналишдаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари, бу борада эришилган ютуқлар хусусида кечди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур суҳбат Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг мамлакатимизга бўлажак ташрифи олдидан ташкил қилинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/B_EAImH8uzc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>Мулоқот чоғида марказ раҳбари икки мамлакат ўртасида қарор топган яхши қўшничилик ва абадий дўстлик туфайли улкан натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.
Марказ фаолияти, юртимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, шу жумладан, тожикларга яратилаётган шароит натижасида юртимиз равнақи йўлида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.
Чегара очилиши, фуқаролик масалалари билан боғлиқ вазият барқарор экани, борди-келдиларимиз тобора кенгайиб бораётгани эътироф этилди. Албатта, бундай ютуқларга эришишда икки мамлакат жамоатчилиги, шунингдек, республикамиздаги тожик миллий маданий маркази катта хисса қўшиб келяпти.
Беҳруз Худойбердиев, ЎзА мухбири