Икки кунлик Медиа-форум якунланди
Бўстонлиқ туманида 26-27 июль кунлари IV Миллий конференция, унинг доирасида Медиа-форум тадбирлари бўлиб ўтди.
Миллий конференция очилиш маросимида сўзга чиққанлар мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар сабаб матбуот котибларининг фаолияти такомиллаштирилгани, уларга кенг имкониятлар очиб берилганини таъкидлади.
Медиа-форум доирасида ташкил этилган панель сессияларда "Ахборот хизматларининг кампаниялашган ҳолда ишлаш механизмлари", "Сифатли медиа контент яратишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик масалалари", "Ахборот хизматлари - 2030. Сунъий интеллект имкониятлари ва замонавий тенденциялар" каби мавзулар кенг муҳокама қилинди.
Медиа-форумнинг биринчи кунида матбуот котиблари “Media Quiz” интеллектуал беллашувида соҳага оид турли мавзуларда билимларини синашди.
Медиа-форумнинг иккинчи куни Спартакиада мусобақалари билан давом этди.
Билимлар жанги ва спорт мусобақалари ғолиблари сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Икки кун давом этган тадбирларда матбуот котиблари керакли малака ва тажрибаларга эга бўлди.
Н.Усмонова, ЎзА