Икки буюк маънавий уммон
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида “Икки буюк маънавий уммон” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олганлар икки буюк сиймо – сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий, улуғ шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди, улар қолдирган улкан адабий мероснинг ёшлар тафаккурини ўстиришдаги, дунёқарашини бойитишдаги беқиёс аҳамияти хусусида сўз юритди.
Шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, ўқитувчи ва ўқувчилар иштирокидаги тадбир қизғин савол-жавоб ва завқли шеърхонликка уланиб кетди.
Ўқувчилар Алишер Навоий ва Бобур ижодига мансуб ғазал ва рубоийлардан ёд олди. Машҳур ғазалларга басталанган куй ва қўшиқлар ижро этилди. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фондининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Билим – нажот калити” лойиҳаси доирасида “Репетитор” газетасининг бепул нусхалари тарқатилди.
[gallery-15846]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА