Ички саёҳатга чегирма эълон қилинди
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Наврўз байрами муносабати билан 2023 йил 19-23 март кунлари ҳамюртларимиз дам олиш кунларини мароқли ўтказишлари учун, уларни ички туризм йўналишларида саёҳатга жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб чегирма жорий қилинди. Хусусан, “Uzbekistan Airways” АЖ мамлакатимиз аҳолиси учун 18-22 март кунлари юртимиз бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий ҳаво қатнови да тежамкор ва бизнес тоифаси тарифига 21 фоиз чегирма эълон қилди.
Арзон чипталарни "www.uzairways.com" сайти “UzAirways” мобил иловаси, "Uzbekistan Airways Sales” филиали орқали ёки авиакомпания агентликларидан харид қилиш мумкин.
Шунингдек, Маданий мерос агентлиги томонидан байрам кунларида агентлик тизимидаги давлат музей ҳамда дирекциялари кириш чиптасига 10 фоиз чегирма тақдим этиляпти.
“Вақф” хайрия жамоат фондига қарашли ва пулли кириш чиптаси жорий қилинган маданий мерос объектлари – зиёратгоҳ ва қадамжоларда 18-22 март кунлари юртимиз фуқаролари учун кириш чиптаси нархидан катталар учун 20 фоиз, ёшлар учун 50 фоиз чегирилади.
ЎзА