Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда
Жиззах вилоятида “Қўйтош сув иншооти”, Арнасой ва Зафаробод туманлари сув тақсимлаш иншоотлари ва қувурларини реконструкция қилишга мўлжалланган лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда.
Жиззах вилоятида “Қўйтош сув иншооти”, Арнасой ва Зафаробод туманлари сув тақсимлаш иншоотлари ва қувурларини реконструкция қилишга мўлжалланган лойиҳа амалиётга татбиқ этилмоқда.Вилоят “Сувоқова” ишлаб чиқариш бошқармаси буюртмаси бўйича 32,3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида амалга оширилаётир. Лойиҳада бир кеча-кундузда 20 минг метр куб сув етказиб бериш қувватига эга “Қўйтош сув иншооти”, Арнасой ва Зафаробод туманларидаги 15 сув тақсимлаш иншооти ва қувурларини, 92,5 километр ички тармоқларни реконструкция қилиш, 10 тик қудуқни қайта таъмирлаш ва янгидан қуриш ишлари бажарилиши кўзда тутилган.
Жанубий Кореянинг “GS Nеotek” ва “Singdon” консорциумлари томонидан амалга оширилган лойиҳа чўл ҳудудидаги туманларда ичимлик суви таъминотини яхшилаш имконини беради, ичимлик суви тармоғининг узлуксиз ва барқарор ишлашини таъминлайди. Бу, ўз навбатида, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашга, оилаларда санитария қоидаларига мос шароит юзага келишига хизмат қилади.
Айни пайтда Зафаробод тумани ҳудудидаги Ҳ.Олимжон ва Ф.Хўжаев номидаги, Ғолиблар аҳоли пунктларидаги сув йиғиш ва тарқатиш иншоотларини реконструкция қилиш ишлари бошлаб юборилди.