Ҳумоюн Султонов бош совринни кўзламоқда
Кувайтнинг Заҳра шаҳрида теннис бўйича М15 тоифасига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов яккалик баҳсларида ярим, жуфтликлар ўртасида финалга чиқди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, Ҳумоюн Султонов яккалик беллашувларининг чорак финалида руминиялик Роберт Гуна билан куч синашди ва 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди. Энди теннисчимиз ярим финалда нейтрал теннисчи Евгений Карловскийга қарши кортга чиқади.
Шунингдек, маҳоратли теннисчимиз мусобақанинг жуфтлик баҳсларида франциялик Константин Биттоун билан тандем ҳосил қилиб, 1/2 финал монаколик Россо Пиатти ва арманистонлик Даниил Сарксиан жуфтлигини 7:6, 6:2 ҳисобида енгди ва финалда туркиялик Мерт Оздемир ва Начи Туркер билан куч синашадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА