Ҳудудлардада ишчи гуруҳ нималарга эътибор қаратмоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар ходимлари ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда бўлиб турибди.
Мутахассислар аҳоли хонадонларида 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш учун зарур бўладиган молиявий харажатларни таҳлил қилиш, интенсив ветеринария хизмати кўрсатиш ва аҳолини ўқитиш марказларини ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқишади.

Шунингдек, 2021 йилда амалга оширилмай қолган лойиҳаларнинг банк кредитларини молиялаштириш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит олиш учун берилган аризалар ва уларнинг қаноатлантириш ҳолатини таҳлил қилади.
Штаб вакиллари сигир ва таналарни сунъий уруғлантириш кўрсаткичлари ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади. Четдан олиб келинган наслли молларни профилактик эмлаш ва диагностик тадбирлар мониторингини ўрганишади.
Икром Аввалбоев, ЎзА