“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Евроосиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Томонлар ўртасида бўлиб ўтган учрашувда газ тармоқларини модернизация қилиш ва таъмирлаш учун молиявий имкониятлар муҳокама қилинди.
Унда таъкидланишича, бундай ҳамкорлик нафақат молиявий қўллаб-қувватлашни таъминлайди, балки тармоқларни модернизация қилишда технология ва тажриба алмашиш имконини ҳам беради. Шунингдек, газ тақсимлаш тизимининг хавфсизлиги ва самарадорлигини ошириш, техник йўқотишларни камайтириш ҳамда иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.
Жамият ахборот хизмати маълум қилганидек, лойиҳа газ тармоқларини хавфсиз ва ишончли қилиш, техник йўқотишларни камайтириш ҳамда иссиқхона газлари чиқиндиларини қисқартиришга қаратилган. Шу билан бирга, бу ташаббус жамиятнинг “яшил иқтисодиёт” йўлидаги саъй-ҳаракатларини мустаҳкамлаб, инвестициявий имкониятларини янада оширади.
Учрашув якунида томонлар мазкур масала юзасидан галдаги вазифаларни белгилаб олди.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА