Хўжайлида янги корхона иш бошлади
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида қизилмия илдизини қайта ишлашдан чиққан чиқиндиларни йиғиш ва ундан гранула ишлаб чиқарадиган Корея билан ҳамкорликдаги “Farmergy” чет эл корхонаси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ривожланган чет давлатлар билан ҳамкорликда янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ доллари бўлган корхонага Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғинидан 1,2 гектар ер майдони ажратилди. Кореянинг замонавий электр тежовчи асбоб-ускуналари ўрнатилган корхонада йилига 5 минг тонна гарнулла ёқилғиси ишлаб чиқарилади. Натижада 20 та янги иш ўрни яратилди.

Тадбир иштирокчилари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари ҳамда ишчи-ходимларга яратилган шароитлар билан танишди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
ЎзА мухбири