«Ховар» ЎзАнинг яна бир мақоласини эълон қилди
Ҳамкорларимиз
ЎзАда эълон қилинган Ўзбекистон ва Тожикистоннинг сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлигига оид мақолани Тожикистоннинг «Ховар» Миллий ахборот агентлиги ўз сайтига жойлаштирди.
Мақолада Ўзбекистоннинг Тожикистон билан кўп соҳаларда мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари, тарихий ва маданий яқинлиги, шунингдек, иқтисодий ривожланиш йўлида, хусусан, сув-энергетика соҳасидаги алоқалари тўғрисида сўз юритилган.