Ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари
Қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг аҳамияти беқиёсдир.
Бу усул табиатдаги экинлар орасига трихограмма, бракон ва олтинкўз каби биомаҳсулотларни лабораторияларда кўпайтириб, далага мавсумий чиқариш ҳамда улардан самарали фойдаланишга асосланган.
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида жами 7 та биолаборатория жойлашган бўлиб, шулардан 5 таси хусусий, 2 таси эса ҚҚ “Агрокимёҳимоя" ХАЖ туман филиалига қарашлидир. “Беруний” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бобуржон” биолабораториясида жорий йил ҳосили учун фермер хўжаликлари билан 2 минг гектар ерга 13 килограмм трихограмма, 8 миллион дона бракон, 7 миллион дона олтинкўз етиштириб бериш ҳамда 500 килограмм арпа зарарлантириш учун шартнома тузилган.
[gallery-1293]
Ушбу амалий чора-тадбирлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА