Хорижлик малакали мутахассислар Наманганда
Туркия ва Россия Федерациясидан 7 нафар малакали мутахассислар Наманган вилоятига ташриф буюрди.
Мутахассислар дастлаб Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, бу ердаги ўқув ва амалиётнинг олиб борилиши, ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда амалиёт хоналаридаги дастгоҳлар ва уларни ишлатилиш жараёнлари билан танишди.
Шундан сўнг меҳмонлар Наманган шаҳридаги «Art Sof» ҳамда "IMIR" ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрди. Улар корхоналар фаолияти, у ердаги шароитлар билан танишиб, келгусидаги режалар бўйича фикр алмашди.