Хорижлик инвесторлар Нуротада
Тайваннинг бизнес делегацияси вакиллари Нурота тумани ҳокимлигида қабул қилинди.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашувда томонлар ўзларининг бизнес тақдимотлари билан иштирок этди.

Меҳмонларга туманнинг инвестициявий салоҳияти тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.

Учрашув сўнггида хорижлик инвесторлар туман ҳудудида 25 миллион долларлик лойиҳа – фаоллаштирилган кўмир, сулфат кўмир, катионитлар ва анионитлар, техник углерод ҳамда мармар, кварц тошини қайта ишлаш, олтин қазиб олиш ва қайта ишлашни амалга ошириш истагини билдирди.
А.Бўриев, ЎзА мухбири