Хориж хабарлари (+видео)
Уруш, табиий офатлар ва дунёни ҳайратга солган сиёсий қарорлар... Энг муҳим халқаро воқеалар билан "Хориж хабарлари" дастурида танишинг
- Венесуэлада 24-июн куни содир бўлган ҳалокатли зилзиладан деярли бир ой ўтиб, Ла Гуаира штатидаги вайроналар остидан тирик мушук қутқариб олинди.
- Афғонистоннинг Нуристон вилоятида кучли ёғингарчилик сабаб юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ фуқаро бедарак йўқолди.
- Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонаронинг ўғли Эдуардо Болсонаро АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи грин-картани қўлга киритди.
- Венгрия бош вазири Петер Мадяр афсонавий шахматчи Юдит Полгарни мамлакат президенти лавозимига таклиф қилди.
- Никарагуа президенти Даниел Ортега мамлакатда бундан буён президентлик сайловлари ўтказилмаслигини маълум қилди.
- Қатар, Миср, Покистон ва бошқа минтақавий воситачилар АҚШ ҳамда Эронга 10 кун муддатга ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди.
<iframe width="650" height="420"
src="https://www.youtube.com/embed/L3nWRS2fl7Q"
title="YouTube video player"
frameborder="0"
allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share"
referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin"
allowfullscreen>
</iframe>Нозимжон Мардонов, Ёқуб Мелибоев, Салимжон Обиджонов, ЎзА